Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII халқаро конференцияси бошланди

2019-04-24 | Фан

Бугун, 24 апрель куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” “Central Asia – 2019” XIII халқаро конференцияси бошланди. 

Унда 10 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган халқаро экспертлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар, нашриётлар, архивлар, музейлар раҳбарлари ва мутахассислари, олимлар, таълим муассасалари ўқитувчилари, АКТ мутахассислари, жамоат арбоблари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро конференцияни Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов кириш сўзи билан очди ва анжуман иштирокчиларини табриклади.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Аваз Хожиметов сўзга чиқди ҳамда халқаро экспертларга Ўзбекистонда соҳага қаратилаётган эътибор, шу жумладан, Агентлик томонидан китобхонликни оммалаштириш, китоб тарғиботи, кутубхоналар ва ахборот ресурс марказларини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

“Мазкур халқаро конференция ахборот-кутубхона ресурслари соҳасида янги босқични бошлаб беради, – деди Аваз Хожиметов. – Бу ерда дунёнинг ривожланган мамлакатларидан профессионал мутахассислар иштирок этаётгани маҳаллий мутахассисларга жуда асқатади”.

Тадбирда Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга оид Президент қарори қабул қилингани ҳамда ушбу қарор ижроси бўйича таълим муассасалари кутубхоналарини адабиётлар билан таъминлаш, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарининг аудио вариантларини яратиш, “Библиобус”лар фаолиятини йўлга қўйиш, QR-кодлар ёрдамида электрон китоблардан фойдаланиш сингари муҳим ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

“Давлатимиз раҳбари илгари сурган бешта ташаббус асосида китобхонликни янада оммалаштириш, кутубхоналар фондини бойитиш юзасидан мисли кўрилмаган лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда, – деди Аваз Хожиметов. – Ишонаманки, ушбу халқаро конференция ўзаро фикр ва тажриба алмашиш майдони, кутубхона тизимини замонавий асосларда ривожлантириш, китобхонликни тарғиб қилиш ва ташкил этишга хизмат қилади”.

Халқаро конференцияда, шунингдек, АҚШ Кутубхона фонди ижрочи директори Меррис Сумралл, Беларус Миллий кутубхонаси директори Роман Мотулский ва бошқа халқаро экспертлар халқаро конференциянинг аҳамияти, унда муҳокама этилаётган мавзуларнинг долзарблиги ҳақида сўз юритди.

Анжуманнинг биринчи кунида “Библиотека 4.0” – хизмат кўрсатиш кутубхонасининг келажак модели”, “Контентлар тизимини бошқариш имкониятлари: Ахборот саводхонлигини ошириш ечимлари ва кутубхона дастурлари”, “Илмий янгиликлар агрегатори таҳлилий тадқиқотлар учун ахборот ресурси ва база сифатида”, “Рақамлаштирилган коллекциялар электрон тўпламларни ташкил қилиш шакли сифатида: Президент кутубхонаси тажрибаси”, “Ўзбекистон Республикасида кутубхона ва ахборот соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” каби мавзуларда маърузалар тингланмоқда.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться