Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот ресурслари” XIII халқаро конференциясига икки кун қолди

2019-04-23 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот ресурслари” XIII Халқаро конференцияси ташкил этилиши билан боғлиқ масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро тадбир Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24-26 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўтказилади.

– Конференцияда маҳаллий вакиллардан ташқари, Туркия, Россия, АҚШ, Покистон, Тожикистон, Қозоғистон, Германия, Латвия, Беларусь, Туркманистон, Жанубий Корея каби жами 10 давлатдан соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда, – дейди Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева. – Конференция дастури доирасида китобхонликни ривожлантириш, соҳада ўз ечимини кутаётган масалаларга бағишланган илмий шўъбалар, амалий семинарлар, маҳорат дарслари ташкил этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, конференция илмий мақолалар тўплами ҳам нашр этилди ва иштирокчиларга тарқатилади.

Ташкилотчилар томонидан таъкидланишича, бу йилги конференция ўтган йилдагисидан миллий умумтаълим электрон кутубхонаси UzNEL дастурининг ишлаш жараёни бўйича маҳорат дарслари, МДҲ ва хорижий давлатлар Миллий кутубхоналари билан ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши, қолаверса, мутахассисларининг юртимиз кутубхоначилик соҳасига қизиқиш билдирилаётганлиги билан янада аҳамиятлидир.

 

Инобат Аҳатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться