Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХТВ тизимида бюджет маблағларини ишлатиш устидан назорат кучайтирилмоқда

2019-04-23 | Таълим

Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан 2019 йилнинг I-чораги давомида халқ таълими тизими муассасаларида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ташкил этилди. Ўтказилган чора-тадбирлар натижасида 1 444 та ташкилот ҳамда мактабларда жами 11 413,7 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ортиқча ва қўшимча режалаштирилган маблағлар 4 276,9 млн.сўм (37,5 фоиз аниқланган умумий маблағдан), ҳақиқатда ишламайдиган ходимларга, ортиқча сақланган штат бирликлари ҳамда ишчи-ходимлар томонидан бажарилмаган иш ҳажмлари учун амалга оширилган тўловлар 2 071,7 млн. сўм (18,2 фоиз), малака тоифаларини белгилаш сертификатларини қалбакилаштириш ҳамда устама ва мукофот пулларининг ортиқча тўланиши натижасида аниқланган тўловлар суммалари 2 018,0 (17,7 фоиз)ни ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича таркибида жиноят аломатлари бўлган 190 та умумий суммаси 3 865,7 млн. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига топширилиб, 279 нафар масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилди.

Бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аниқланган 3 023,4 млн. сўм миқдордаги ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари белгиланган тартибда қайтарилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться