Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги инклюзив таълимни жорий этмоқда

2019-04-16 | Таълим

2019 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 369-сонли мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида хайрия фаолияти шаклида ташкил этилган мазкур таълим муассасаси бирлаштирилган турдаги биринчи МТМ бўлиб, унга ҳам соғлом тарбияланувчилар, ҳам жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болалар қатнаш имкониятига эга бўладилар.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида капитал таъмирланишдан кейин очилган 369-сонли МТМ биринчи инклюзив мактабгача таълим муассасаси бўлди. Бирлаштирилган турдаги МТМ рухий ривожланиши суст бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳлар ва умумий таълим гуруҳларидан иборат бўлади.

“Инклюзив таълим – ҳам соғлом, ҳам имконияти чекланган болаларга бирдек керак. Биз ҳар бир бола бағрикенг бўлишга ўргатиш билан бирга инсон қадриятлари унинг имкониятига боғлиқ эмаслиги ҳақидаги фикрни сингдирмоқчимиз. Ёшлик чоғида боланинг руҳий ҳолати очиқ, эгилувчан ва ўзлаштиришга тайёр бўлади. Инсонлар орасида турли феъл ва қиёфага эга инсонлар мавжудлигига ўрганган болалар келажакда ўзларидан фарқ қилган болаларга зулм етказмайди. Жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун МТМга қатнаш мулоқот қилиш кўникмаларига эга бўлиш имкониятини яратиб бериб, уларнинг кейинги ижтимоий мослашувини осонлаштиради. Болаларнинг бир-бири билан учрашиши фақатгина ўйин майдони ёки ошхона билан чекланиб қолмайди. Инклюзия тамойилини амалга ошириш мақсадида ҳар бир оддий гуруҳга уч нафар имконияти чекланган, масалан нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар қатнайдилар. Биз ҳомийлар томонидан кўллаб-қувватланадиган мактабгача таълим муассасалари сони кўпайишидан умид қилиб қоламиз”, - дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Яккасарой туманидаги 369-сонли МТМда рухий ривожланиши суст бўлган тарбияланувчилар учун 7 та гуруҳ (1 гуруҳда 15 нафаргача болалар назарда тутилган) ҳамда инклюзив йўналишдаги умумий таълим бўйича 7 та гуруҳ (1 гуруҳда 25 нафаргача болалар назарда тутилган) очилиши режалаштирилмоқда.

Ихтисослаштирилган гуруҳларга болалар  психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинадилар. Таълим дастури “Илк Қадам” давлат дастурининг мослаштирилган варианти ҳисобланиб, унга дефектолог билан ҳар кунги машғулотлар киритилган. МТМда шахсни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган: у ерда шифокор кўрсатмаси бўйича якка тартибда ва кичик гуруҳ машғулотлари учун даволаш-жисмоний тарбия хонаси, жисмоний тарбия зали, ёзги бассейн, футбол майдони ва логопедия шохобчаси мавжуд, мусиқий таълим дастури эса тузатиш ритмикаси билан тўлдирилган. Шунингдек, мактабгача таълим муассасасида психолог фаолият юритиб, болалар билан машғулотлар ўтказишдан ташқари ота-оналар ва МТМ ходимлари билан консультациялар ҳам ўтказади.

Муассасани капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Яккасарой туманидаги 369-сонли МТМ оталиқ шаклидаги хайрия фаолияти давлат-хусусий шерикчилиги тарзидаги биринчи лойиҳадир, бу эса ҳомийлар томонидан келгусида муассасага беғараз ёрдам кўрсатилишини назарда тутади.

Маълумот учун:

Оталиқ шаклидаги хайрия фаолият тарзида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Яккасарой туманидаги 369-сонли МТМ ҳамкорликнинг мазкур шаклидаги биринчи мактабгача таълим муассасаси бўлди.

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 369-сонли МТМ 1985 йилда қурилган. Мазкур муассаса 280 нафар тарбияланувчиларга мўлжалланган. 2018 йилнинг апрель ойида муассаса капитал таъмирланиши муносабати билан ёпилган бўлиб, таъмирлаш ишлари 2019 йилнинг 1 апрелида ўз ниҳоясига етди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться