Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови ўтказилади

2019-04-23 | Жамият

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида ўтказилади.

Танлов мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга, инновацион таълим технологияларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишга қаратилган.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

“Энг яхши методист-тарбиячи”

“Энг яхши ижодкор  тарбиячи”

“Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи”

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

а) Танловнинг биринчи -туман (шаҳар) босқичи- ҳар йили 10 май- 20 май мобайнида ўтказилади;

б) Танловнинг иккинчи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичи-ҳар йили 10 июн-20 июн мобайнида ўтказилади;

в) Танловнинг учинчи Республика босқичи 1август -25 август мобайнида ўтказилади.

Ҳар бир номинация бўйича танловнинг  Республика босқичида 1,2 ва 3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар танлов ғолиби деб топилади.

Танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш ҳар йили сентябр ойида  ўтказилади.

Танловнинг Республика босқичига ғолиблари фахрий  дипломлар билан мукофотланадилар ва улар 1-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача, 2-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваригача, 3-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача миқдорда  моддий рағбатлантириладилар.

Республика босқичининг барча иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг  мақтов ёрлиғи ва совғалари билан тақдирланадилар.

Ҳар бир номинация бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган Танловнинг республика босқичи ғолиблари Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим”  йўналишига ўқишга киришда имтиёзга эга бўладилар.

Танловнинг барча босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танловда иштирок этиш учун талаблар “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги низомда батафсил берилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться