Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

India’s Best Awards – 2019: Ўзбекистон “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” сифатида эътироф этилди

2019-11-18 | Туризм

Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган «India’s Best Awards - 2019» туризм тадбирининг “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.

«India’s Best Awards - 2019» тадбири «Travel+Leisure» етакчи халқаро туристик журналининг Ҳиндистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди. Мукофотлар хорижий давлатлар ҳамда Ҳиндистон штатлари бўйича 50 номинация бўйича топширилди. “Энг яхши оилавий саёҳат”, “Асал ойи учун энг яхши йўналиш”, “Тўй учун энг яхши йўналиш”, “Энг яхши курорт-отель” кабилар шулар жумласидандир.

Ғолиблар журнал ўқувчилари ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланди. Таъкидлаш жоизки, «Travel+Leisure» журнали АҚШ, Австралия, Хитой, Европа ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек кўплаб бошқа давлатларда чоп этилади.

Тадбир доирасида мазкур журнал муҳаррири Айндрила Митра 2020 йилда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган махсус лойиҳаларни амалга оширмоқчи эканини маълум қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться