Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Лаззатли Ўзбекистон” I Халқаро кулинария чемпионати матбуот анжумани бўлиб ўтди

2019-11-06 | Маданият

2019 йил 5 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да “Лаззатли Ўзбекистон” биринчи Халқаро кулинария чемпионатига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов, Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти (WАCS), Бутунжаҳон Ислом пазандалари уюшмаси (WICS) вакиллари, гастрономия ва туризм соҳасидаги маҳаллий ҳамда халқаро экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.  Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди. “Бугунги кунда мамлакатимизда айнан туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган жамоат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, муҳтарам Президентимизнинг Фармон ва қарорлари ижроси доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари институтционал қўллаб-қувватланмоқда. Жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун сўнгги бир йил давомида жами 1 млдр. 580 млн. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилган бўлса, йил якунига қадар бу кўрсаткични 2,5 млдр. сўмгача етказиш кўзда тутилган. Мазкур тадбир ҳам айнан ушбу қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ташкил этилмоқда. Қувонарлиси, бу каби амалий саъй-ҳаракатлар туфайли ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, биргина Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан “Лаззатли Ўзбекистон” биринчи кулинария энциклопедияси ва “Ўзбек нонуштаси” қўлланмаси тайёрланди. Қолаверса, туристларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган “Меҳмоннавозлик мактаби” лойиҳаси доирасида туристларга хизмат кўрсатувчи 150 дан ортиқ ходимларнинг малакаси оширилди” – дея таъкидлади ўз нутқида Азиз Абдуҳакимов. “Лаззатли Ўзбекистон” (Delicious Uzbekistan) I Халқаро кулинария чемпионати жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар майдонида ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кўмаги билан ташкил этилмоқда. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг миллий таомларини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, республикамизнинг моҳир ошпазларини дунёга танитиш, мамлакатимизда гастрономик туризмни жадал ривожлантириш, юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда “Ўзбек нонуштаси”ни жаҳон брендига айлантиришдан иборат. Чемпионатни ташкил этишда Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти (WACS) ҳамда Бутунжаҳон Ислом пазандалари уюшмаси (WICS) ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу чемпионат Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамиятининг тадбирлар режасига киритилиб, халқаро чемпионат мақомига эга бўлди. Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими 2019 йил 6 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида ўтказилиши кутилмоқда. Унда чемпионатнинг илк мусобақаларига старт берилади. Чемпионатда жамоаларнинг ишларини баҳолаш учун 20 кишилик ҳакамлар ҳайъати тузилган бўлиб, улар турли давлатдан ташриф буюрган ҳамда Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамиятининг (WACS) экспертларидан иборат. Уч кун давом этадиган мазкур халқаро чемпионатга 30 га яқин хорижий давлатлардан, жумладан АҚШ, БАА, Озарбайжон, Туркия, Жазоир, Ҳиндистон, Покистон, Руминия, Греция, Жанубий Корея, Россия, Мўғилистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан 200 дан ортиқ пазандаларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться