Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

STEAM Fest биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтди

2019-10-28 | Таълим

26 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида STEAM Fest биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтди.

Биринчи халқаро замонавий таълим усуллари фестивали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўмагида Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси томонидан ўтказилди. Тадбир ҳамкорлари MIND Champ (Ўзбекистон) ва New Generation (Украина).

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад, ёшлар орасида табиий фанларни кенг тарғиб қилиш ҳамда STEAM (Science - фан, Technology - технология, Engineering - муҳандислик, Art - санъат, Math - математика) таълими соҳасидаги хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишни таъминлашдир.

STEAMнинг мақсади - ўқувчилар тафаккурини ривожлантириш ҳамда уларни фан, технология, муҳандислик, математика ва санъат каби фанлардан олган билимларини самарали қўллашга ўргатишдан иборат. Шу билан бирга, STEAM таълими мураккаб ўқув лойиҳаларини амалга оширишда фанларни ўзаро уйғунликда ўрганиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться