Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ипак йўли ёшлар нигоҳида” Халқаро фототанлов
2019-11-05 | Маданият
Буюк Ипак йўли маданий меъросини тарғиб этиш мақсадида ЮНЕСКО навбатдаги “Ипак йўли ёшлар нигоҳида” мавзуси бўйича бадиий фотосуратлар танловини эълон қилди. Ушбу танловда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.
Ташкил этилаётган фотосуратлар танлови қуйидаги уч мавзуга бағишланади:
• Гастрономия ва таомлар;
• Анъанавий спорт ўйинлари;
• Мусиқа ва рақс санъати.
Танлов бўйича фотосуратлар онлайн тарзда 2020 йилнинг 6 январь кунига қадар қабул қилинади. Батафсил маълумотни қуйидаги веб-саҳифа орқали олиш мумкин (https://yunescosilkroadphotocontest.org). Танлов натижалари 2020 йилнинг 21 март куни ЮНЕСКО веб-саҳифаси www.unesco.org/silkroad орқали эълон қилинади. Буюк ипак йўли билан узвий боғлиқ бўлган Ўзбекистон маданий меъросини сақлаш ва жаҳон бўйича тарғиб этиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, ушбу ЮНЕСКО танловида давлатимизнинг барча ҳудудларидан ёшлар иштирок этишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги