Тожикистон Республикасида жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида бир қатор маданий тадбирлар ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича учрашувлар ўтказилади.
Дастур асосида 12 ноябрь куни Тожикистон маданият вазири ва Ўзбекистон маданият вазирининг расмий учрашуви ҳамда Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиши маросими бўлиб ўтади.
Делегация аъзолари 13 ноябрь куни Тожикистон маданий мерос объектлари билан танишиб, Тожикистон Мақом академиясига ташриф буюради. 14 ноябрь куни эса янгиланаётган Ўзбекистон кўргазмаси ташкил этилади. Маданий тадбирлар, миллий либослар намойиш этилади. Маданият кунларининг тантанали ёпилиши маросими ўтказилади.
Маданият вазирлиги
матбуот хизмати
Манба: ЎзА