Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

SITIF: Ўзбекистон Осиё минтақасининг энг йирик халқаро кўргазмаларидан бирида иштирок этмоқда

2019-06-07 | Туризм

6-9 июнь кунлари Жанубий Кореяда “Seoul International Tourism Industry Fair” (SITIF) 34-Халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий стенди билан иштирок этмоқда.

Ўзбекистон миллий стенди ташкилотчилари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамда “Meridian travel”, “Zukhro travel” ва “Orient Mice” туристик компаниялари. Шу билан бирга, миллий стендни ташкил этишда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳам яқиндан ёрдам берди.
 
 
Мамлакатимиз делегациясининг кўргазмадаги иштироки доирасида хорижий иштирокчилар учун Ўзбекистоннинг туристик ва инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказиш режалаштирилган.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегациясининг Сеулга ташрифи давомида Корея Республикасида яшовчи ватандошларимиз билан учрашув ўтказилиши кутилмоқда.
 
 
Маълумот учун: SITIF – Осиё минтақасининг энг йирик халқаро туристик кўргазмаларидан бири. Унда ҳар йили дунёнинг 55 дан ортиқ мамлакатидан 500 дан зиёд компания иштирок этади. Тадбир қатнашчилари орасидан халқаро авалиниялар, миллий ва минтақавий туризм кенгашлари, минтақавий сайёҳлик маъмуриятлари, турагентликлар, энг йирик меҳмонхона, курорт, туробъект комплекслари вакиллари ўрин олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться