Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасида давлат ижтимоий буюртмаларини ажратиш бўйича танлов якунлари эълон қилинди

2019-06-13 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида туризм соҳасида давлат ижтимоий буюртмаларини ажратишга доир 2019 йилнинг март-апрель ойларида ўтказилган танлов якунлари эълон қилинди.

Танлов якунларига кўра, Ўзбекистон география жамиятининг «Тарихий обидаларни, яхши ўрганилмаган маданий объектлар тўғрисида тўлақонли маълумотларни тўплаш ҳамда уларни интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш» лойиҳаси учун - 250 миллион сўм, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерациясининг «Карвон тарихи» лойиҳасига -150 миллион сўм - жами 400 миллион сўм пул маблағлари ажратилди.
 
Юқорида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб этиш, аҳолини ички туризмга жалб этишга йўналтирилган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!», «Мен Ватанимни севаман», «Биз оилавий саёҳатчилармиз» каби шиорлар остида фестиваллар ва бошқа йирик тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, мамлакатдаги 14 ҳудуднинг ҳар бири учун ўзига хос жиҳатларни тасвирловчи туризм маҳсулотларини яратишга қаратилган танлов ташкил этиш ва номинациялар бўйича ғолибларни рағбатлантириш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться