Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззах вилоятида оилавий меҳмон уйлари сони кескин ошмоқда
2019-06-01 | Туризм
Сўнги пайтларда Жиззах вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар сони кўпайиб бормоқда. Сайёҳлар учун энг аввало қулай ва ҳамёнбоп жойлаштириш воситаларини ташкил этиш лозим. Қайд этиш жоизки, бугунги кунда кўплаб сайёҳлар жойлаштириш воситаларидан айнан оилавий меҳмон уйларини танлашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарори маҳаллий аҳоли учун оилавий меҳмон уйларини ташкил этишга катта туртки берди. Шу нуқтаи назардан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах вилоятида уйма-уй юриб оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги