Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Ипак йўли» Халқаро туризм университетида 2019-2020 ўқув йили учун қабул давом этмоқда
2019-07-02 | Туризм
Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университетида 2019-2020 ўқув йили учун қабул давом этмоқда. Қабул комиссияси жорий йилнинг 15 июнидан соат 9:00дан 18:00гача ҳужжатларни қабул қилмоқда.
Университетда абитуриентларнинг ҳужжат топширишда муаммоларга дуч келмаслиги учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида хоналар, маслаҳат маркази ва «Call-center», тиббий бўлим хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, қабул комиссияси эълонлар доскасида абитуриентлар учун мунтазам равишда энг сўнгги янгиликлар бериб борилмоқда.
Қўшимча маълумот олишни истаганлар қабул комиссиясининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин: (+99866) 233-56-47, (+99866) 233-34-20
«Ипак йўли» Халқаро туризм университети Қабул комиссиясига оид сўнгги янгиликлар билан қуйидаги интернет-манзил ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали танишинг: http://www.univ-silkroad.uz
1. https://www.instagram.com/univ_silkroad_uz
2. https://www.facebook.com/univsilkroad.uz/
3. https://twitter.com/univsilkroad
4. https://t.me/univ_silkroad_uz
Университет манзили: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 17-уй
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги