Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт туризми: «Доордаршан Спорт» телеканалида Ўзбекистон туризми тарғиб этилмоқда

2019-07-03 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси юртимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида ушбу турнирни ёритишга «Доордаршан Спорт» канали вакилларини ҳам таклиф этди. 29 ва 30 июнь кунлари «ДД Спорт» каналида «Халқаро Баҳодирлар ўйинлари» ҳақида батафсил ҳикоя қилинди.

«ДД Спорт» 1998 йилда асос солинган Ҳиндистон давлат телеканали ҳисобланади. Телеканал кечаю кундуз сунъий ёлдош орқали бутун мамлакат бўйлаб эфирга узатилади.  Эфирлар инглиз ва ҳинд тилларида олиб борилади. Канал аудиторияси кунига 100 миллиондан ортиқ томошабинни ташкил қилади. 

Ушбу кўрсатувни кўрган миллионлаб ҳинд томошабинларида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортиши ва юртимизга ташриф буюриш истаги уйғониши аниқ.

«Доордаршан Спорт» телеканали ижодий гуруҳи Хивадаги турнирдан ташқари юртимизнинг бошқа - Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари бўйлаб ҳам тасвирга олиш ишларини амалга оширишди. Яқин кунларда ушбу ҳудудлар ҳақида алоҳида кўрсатувлар эфирга узатилиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться