Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШда яшайдиган юртдошларимизга Ўзбекистон туризмини тарғиб этувчи тарқатма материаллар тарқатилади
2019-07-04 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Миллий PR-маркази вакили Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида меҳмон бўлди.
Ташриф доирасида элчихона маъмурияти билан учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистон туризмини тарғиб этувчи тарқатма материаллар (футболка, журнал, қўлланма, флеш USB) тақдим этилди.
Мазкур совғалар элчихонага ташриф буюрувчи хорижлик меҳмонлар, маҳаллий аҳоли ва АҚШда яшайдиган ёшларимизга тарқатилади.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти сезиларли даражада ошаётгани қайд этиб ўтилди. Маълум бўлишича, америкалик аҳоли орасида Ўзбекистоннинг тарихий обидалари, маданияти ва сайёҳлик масканлари ҳақида қизиқиш ортмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги