Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркиялик инвесторлар «Бахт кўли» инвестиция лойиҳаси юзасидан музокаралар ўтказишди

2019-07-02 | Туризм

1 июль куни пойтахтдаги Бектемир тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти таклифига биноан Ҳасан Илбай бошчилигидаги туркиялик инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Бектемир тумани ҳокими, департамент вакиллари ҳамда инвесторлар иштирок этишди. Учрашув доирасида хорижлик сармоядорлар билан тумандаги «Бахт кўли» инвестиция лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

Туркиянинг «Ilbay Inşaat Enerji San. Tic» компанияси вакиллари ушбу лойиҳа бўйича тақдимот ўтказишди. Инвестор «Бахт кўли» лойиҳаси учун ажратилган 60 гектар ҳудудда замонавий кўп тармоқли туристик кўнгилочар маскан барпо этиш бўйича ўз таклифларини берди.

Шунингдек, учрашувда лойиҳа юзасидан икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди ва келгусида музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться