Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Японияда илк бор «Ўзбекистон анимация фестивали» ўтказилди

2019-06-28 | Туризм

Ўзбекистон Президентининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик қилишга доир қарори ижросини таъминлаш мақсадида 23 июнь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида илк бор «Ўзбекистон анимация фестивали» ўтказилди. Тадбир Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Япония анимацияга бой давлат ҳисобланади. Ўзбекистоннинг анимация фестивалида японияликлар ўзбек маданияти ва урф-одатларига катта қизиқиш билдиришди. Тадбир давомида 20 дан ортиқ япон фуқаросига ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва урф-одатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар тақдим этилди.

«Фестиваль иштирокчилари билан самимий суҳбат қурдик. Японияликларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, жумладан, қадимий Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарлари ва Фарғона водийси ҳақида кўплаб маълумотлар бердик. Япон аҳолиси ўзбек миллий кийимларига катта қизиқиш билдиришади, тадбирда ҳам миллий чопон ва дўппимизни ҳамда атласдан тикилган кўйлакларни кийиб кўришди ва эсдалик учун суратга тушишди», – дейишди Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзолари Ситора Аҳмедов, Иззатилла Гулямов, Сардоржон Мамажоновлар.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга саёҳат қилишга қизиқаётган японияликлар сонининг кундан кунга ортиб боришига айнан Японияда яшаб, ишлаб, ўқиб юрган ватандошларимиз томонидан ташкил этилаётган мана шундай тадбирларнинг ҳиссаси катта.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган ватандошларимизга миннатдорчилик билдиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться