Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Озарбойжон Бош вазир ўринбосарлари икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилишди

2019-07-03 | Туризм

Озарбойжон Республикаси ҳукуматининг Баку шаҳридаги биносида Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Озарбойжон Бош вазир ўринбосари Али Аҳмедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда шунингдек Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси Шерзод Файзиев, Озарбойжон вазирликлари ва ижтимоий блок вакиллари иштирок этишди.

Озарбойжон томон Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий сиёсат натижаларини юқори баҳолади. Айниқса, Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида қайд этилиб, бу республиканинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Озарбойжон Республикаси ҳукуматининг Баку шаҳридаги биносида Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Озарбойжон Бош вазир ўринбосари Али Аҳмедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда шунингдек Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси Шерзод Файзиев, Озарбойжон вазирликлари ва ижтимоий блок вакиллари иштирок этишди.

Озарбойжон томон Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий сиёсат натижаларини юқори баҳолади. Айниқса, Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида қайд этилиб, бу республиканинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

“Биз биродар Ўзбекистоннинг юксак ютуқлари учун жуда хурсандмиз. Ишончимиз комилки, мамлакатингиз тез орада кўзлаган мақсадига етишиб, ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олади”, - деди Али Аҳмедов.

Шунингдек, томонлар икки мамлакатни янада яқинлаштириши мумкин бўлган соҳа – туризмнинг салоҳиятига катта эътибор қаратишди. Озарбойжон бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, озарбойжонликларнинг Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, хусусан, Самарқанд ва Бухорога қизиқиш катта. Томонлар “Ипак йўли” Халқаро туризм университети ҳамда Озарбойжон туризм ва менежмент университети ўртасида имзоланган Англашув меморандуми ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилишига ишонч билдиришди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Озарбойжонда маданият ва кино кунларини ўтказиш, машҳур санъат намояндалари ташрифи ва гастролларини ташкиллаштириш орқали маданий алмашинувни фаоллаштиришга доир келишувга эришилди. Бундан ташқари, таълим соҳасида ўзбекистонлик мутахассисларнинг Озарбойжон давлат нефт ва саноат университетида малака ошириши тўғрисида ҳам келишиб олинди. 

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться