Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти билан

2020-07-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 июль куни видеоконференция орқали Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьёрде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Жаҳон банки ва мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашувда Молия вазири Тимур Ишметов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафаев, Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли,ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банкининг бошқа вакиллари иштирок этди.

"Жаноб Қўчқоров ва бошқа расмийлар билан самарали мулоқот бўлиб ўтди. Биз одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳукуматнинг инқирозга қарши чора - тадбирларини муҳокама қилдик", деди Анна Бьёрде учрашувдан сўнг.

"Ўзбекистонда қамбағалликни қисқартириш бўйича янги стратегияни ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳукуматнинг инсон капитали ва фуқароларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга инвестиция қилишни давом эттириш режалари ҳақида маълумот беришдан мамнунман". “Пандемия натижасида юзага келган қийинчиликларга қарамай, Давлат ҳукумати қишлоқ хўжалигидаги, давлат корхоналарини бошқариш, банк сектори ва бошқа устувор соҳалардаги таркибий ислоҳотларни давом эттиришга бўлқан қатъиятини таъкидлаб ўтмоқчиман. Бундан олдин амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар бугун Ўзбекистонга инқирозни бартараф этишга ёрдам беряпти. Жаҳон банки Ўзбекистонда кенг иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни амалга оширишда молиявий-техник ёрдам кўрсатишни давом эттиради!",- деди Анна Бьёрде.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться