Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини кенгайтириш учун янги имкониятлар

2020-07-29 | Сиёсат

2020 йил 28 июль куни “Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти: янги имкониятлар” мавзусида вебинар ўтказилди. Мулоқот “Деловая Россия” Умумроссия жамоат ташкилоти томонидан ташкил этилди.

Тадбирда видеоконференция алоқаси орқали Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси, Россиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси, “Российский экспортний центр” ва “Азиа-Инвест Банк” Аксиядорлик жамиятлари раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди. Тадбир иштирокчиларининг умумий сони 100 нафардан ошди.

Вебинар давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларининг замонавий ҳолати ва уларни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар муҳокама қилинди. Мамлакатларимизнинг экспорт ёки импорт фаолияти билан шуғулланувчи компанияларини қўллаб-қувватлаш учун зарур молиявий воситаларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайт этилди.

Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган Россия компанияларининг тажрибаси ва муваффақиятлари атрофлича таҳлил этилиб, бу борадаги мавжуд муаммолар кўрсатиб ўтилди ва уларни ҳал этиш йўллари таклиф этилди.

Ўзбекистонда (Тошкент шаҳрида) Россия савдо уйи ва Россияда (Самара шаҳрида) Ўзбекистон савдо уйини очиш бўйча лойиҳаларнинг бориши юзасидан фикр алмашилди

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси томонидан давлатимиз Раҳбари белгилаб берган Россия билан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маҳаллий тадбиркорларга Россия бозорига киришда кўмаклашиш, Россия сармояси ва технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш бўйича кўрсатмаларини амалга оширишга қаратилган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться