Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕИ Делегацияси раҳбари билан учрашув

2020-07-28 | Сиёсат

2020 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, жумладан Тошкент шаҳрида Марказий Осиё минтақасида муштаракликни ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича “Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” вазирлар конференциясини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илм-фан ва маданият жабҳаларидаги ҳамда таълим соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга оид амалий масалалар ечимига қаратилган инвестицион лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда ЕИ иштирокининг муҳим аҳамияти таъкидланди.

2019 йил якунларига кўра 4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган ўзаро савдо айланмаси ҳажмларини янада оширишнинг зарурлиги қайд этилди.

Суҳбат охирида Вазир ЕИ Делегацияси раҳбарига самарали фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этди.

Эдуардс Стипрайс ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган ҳар томонлама кўмак учун ташаккур билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться