Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Украина маслаҳатлашувларига оид
2020-07-30 | Сиёсат
2020 йилнинг 29 июль куни видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг шартнома-ҳуқуқ базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Украина ТИВ делегациясига Халқаро ҳуқуқ департаменти директори ўринбосари Сергей Коледов ва ушбу Департамент маслаҳатчиси Иван Новицкий бошчилик қилдилар.
Маслаҳатлашувлар чоғида амалдаги шартнома-ҳуқуқ базасининг жорий ҳолати муҳокама қилинди ва икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Савдо-иқтисод, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида амалий аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.
Идоралараро сиёсий мулоқотни ва ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида экспертлар икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги даврий ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишни бошлашга келишиб олдилар.
Учрашувда делегациялар, шунингдек, икки мамлакатнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ нормаларини прогрессив ривожлантириш ва кодификация қилиш масалалари бўйича фикр ва тажриба алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги