Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо айланмасини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

2020-07-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 28 июль куни ҳукумат делегациясининг Туркияга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси савдо вазири Р.Пекжан билан учрашди.

Учрашув давомида ўзаро савдо муносабатларининг жорий суръатлари ҳамда ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ўзаро савдо ҳажмини янада кўпайтириш истиқболлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Муҳокама чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий шерикликнинг стратегик аҳамиятга эга эканлиги ва сўнгги йилларда унинг қўлами барқарор ўсишни намоён этаётгани алоҳида таъкидланди: 2019 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,5 млрд долларни ташкил этиб, олдинги йилга нисбатан 22,7% ўсишни кўрсатди. Томонлар пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказиш ниятларини тасдиқлашди. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда ҳар икки мамлакат тегишли идораларининг эксперт ва мутахассислари томонидан ишлаб чиқилаётган имтиёзли савдо тўғрисидаги Битим лойиҳасини тасдиқлаш жараёнини тезлаштириш устувор аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий соҳасидаги икки томонлама муносабатларни қамраб олувчи бошқа бир қатор долзарб масалалар, жумладан, ҳар икки мамлакат карантин хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ушбу ҳамкорлик биргаликда ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Туркия Республикаси ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида амалга оширилиши кутилмоқда. Битим имзоланиши, шунингдек, ҳар икки мамлакат бозорларига маҳсулот етказиб беришда ўзбек ва турк тадбиркорларининг харажатларини камайтиришга олиб келади.

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди: шу ўринда жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари томонидан юк ташиш учун 50% дан 70% гача тариф чегирмаларини жорий этиш тўғрисидаги баён имзоланганлиги таъкидланди. Учрашув давомида Туркия томонига мамлакат темир йўл маъмуриятининг ушбу баёнга эҳтимолий қўшилиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Шунингдек, Туркия томонига Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилиши чоғида мамлакатимизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирилди.

Жорий йилнинг февраль ойида Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режаси”нинг бажарилиши алоҳида кўриб чиқилди. Томонлар ушбу ҳужжатнинг барча бандларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва янги мониторинг механизмини жорий этишга келишиб олдилар.

Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликнинг белгиланган йўналишлари доирасида келгусида биргаликда амалга ошириладиган ҳаракатлар режалаштирилиб, икки мамлакат ташқи иқтисодий идоралари даражасида ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришни яхшилаш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться