Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

2020-07-30 | Сиёсат

Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон делегациясининг Анқара шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири М.Чавушоглу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар икки давлат ҳукуматлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи чораларнинг иқтисодиётнинг турли соҳалари барқарор ривожланишига кўрсатаётган салбий таъсирини юмшатиш бўйича тадбирларни, шунингдек, ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон томони Туркиянинг COVID-19 пандемияси тарқалишига қарши кураш стратегиясининг юқори самарадорлигини таъкидлади.

Туркия томонига шунингдек, пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами, хусусан, Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги кўмагида Ўзбекистонга 30 мингта ҳимоя костюмлари ва 50та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари юборилганлиги, шунингдек, Анқара мерияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимиятига тақдим этилган 250 минг ниқоб ва 5 мингта дезинфекция воситаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, шунингдек, икки мамлакат манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик қўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Туркия” стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди. Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-чи йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан сўнгги уч йил давомида 147та лойиҳани амалга ошириш доирасида кўрсатилган техник ёрдамни юқори баҳолади.

Маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди - Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди.

Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида томонлар 14 июль куни онлайн шаклида Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти ва Туркия Республикасининг Бурса вилояти ўртасида Дўстона алоқалар ва ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисида Меморандум имзоланганлигини юқори баҳоладилар ва шу билан бирга ушбу форматда амалий ташаббусларни амалга оширишнинг салоҳиятини таъкидладилар.

Музокаралар якунида Туркия томонига ташриф давомида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган юқори даражадаги меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирилди. Учрашув давомида белгиланган йўналишлар доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться