Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Анқарада “Пандемия шароитида иқтисодий дипломатия: Туркия ва Ўзбекистон тажрибаси” Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтди

2020-07-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 27 июль куни Анқара шаҳрида “ECO AVRASYA” Евросиё иқтисодий алоқалар уюшмаси билан ҳамкорликда Туркиянинг расмий, эксперт-таҳлилий ва ишбилармон доиралари ҳамда Ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Пандемия шароитида иқтисодий дипломатия: Туркия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми ўтказилди. Шунингдек, форумда Туркия томонидан Туркия Республикаси савдо вазири Р.Пекджан, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков иштирок этди.

Таъкидлаш керакки,  икки мамлакат бизнес ҳамжамиятларининг ўзаро ҳамкорлиги учун мулоқотнинг ушбу формати анъанавий бўлиб қолди: бундан олдинги тадбир – “Янги Ўзбекистон: кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланиш” мавзусидаги Ўзбекистон – Туркия форуми Ўзбекистон – Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиясининг ўтган йил июль ойида бўлиб ўтган учрашуви вақтига тўғри келган эди.

Форум доирасида турк бизнес вакиллари билан бўлиб ўтган мунозаралар давомида бир қатор тизимли омиллар сабабли Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилишнинг улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди. Жумладан, асосий ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, макроиқтисодий барқарорлик, жўғрофик жиҳатдан қулай жойлашуви, табиий ресурсларининг, катта ички бозорнинг мавжудлиги ва минтақа мамлакатлари билан савдо алоқаларининг ўрнатилганлиги ҳамда иқтисодиёт диверсификациясининг юқори даражаси шулар орасидандир. Шунингдек, мамлакатдаги инвестиция муҳити ва бизнес олиб бориш шароитларини яхшилашнинг кўрсаткичлари ҳисобланган инвестициялар ва ташқи савдо, солиқ маъмуриятчилиги ва коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида ижобий ўзгаришлар қайд этилди.

Шунингдек, тадбир давомида тўғридан-тўғри учрашувлар ва онлайн платформалардан фойдаланган ҳолда мунтазам мулоқот ва биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш ҳисобига икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари, бизнес уюшмалари ва компаниялари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш орқали икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақидаги умумий мақсадлар баён этилди. Форум иштирокчиларининг фикрига кўра, ҳозирги глобал эпидемиологик вазиятда “иқтисодий дипломатия” механизмларидан фаол фойдаланиш макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва пандемиянинг давлат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков форумда сўзга чиқиб, икки мамлакат ҳукуматлари ва бизнес ҳамжамиятларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар тизимли, кўп қиррали хусусиятга эга эканлигини ва Туркия Республикаси инвестиция, савдо-иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг стратегик шериклари қаторига киришини таъкидлади. Сардор Умурзаков шунингдек, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликнинг негизида хорижий капитал учун Ўзбекистонда яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда икки томонлама шартномаларни ҳамда эришилган битимларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга қаратилган изчил ёндашув ётишини таъкидлади ва Туркия бизнес ҳамжамиятини барча соҳаларда Ўзбекистон салоҳиятидан фойдаланиб ўзаро манфаатли инвестиция ва савдо шериклигига содиқ қолишга чақирди.

Тадбир якунида Туркия Республикаси Буюк миллий мажлиси аъзоси Ж.Йилмаз, Савдо ва савдо-саноат палаталари Уюшмаси раиси Р.Хисажиклиоглу, “Туркия-Ўзбекистон” ишбилармонлар Кенгаши (DEIK) раиси И.Экмекчибаши, “Бактат Гида” компанияси директорлар Кенгаши раиси А.Баклан, шунингдек, пандемия шароитларида икки давлат ўртасида “иқтисодий дипломатия”ни амалга оширишда муҳим амалий ёрдам кўрсатган Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакилларини фахрий дипломлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться