Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Абу Дабидаги «Khawarazmi» халқаро коллежи марказий кутубхонасида ўзбек тили адабиёти ва тарихи бурчаги ташкил қилинди
2020-10-30 | Маданият
Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек тили мавқеини ошириш мақсадида Абу Дабидаги «Khawarazmi» халқаро коллежи марказий кутубхонасида ўзбек тили адабиёти ва тарихи бурчаги ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Шу муносабат билан элчихона томонидан «Khawarazmi» халқаро коллежи марказий кутубхонасига ўзбек тилидаги 20 га яқин китоб тақдим этилди.
– Миллий қадриятларни асраб-авайлашда тил алоҳида аҳамиятга эга бўлгани каби уни келажак авлодга етказишда китоб ҳам муҳим аҳамиятга эга, – деди коллеж президенти Ассем Ал-Хаж. – Ўзбек томонига тақдим қилинган китоблар учун миннатдорлик билдирамиз. Бирлашган Араб Амирликлари ва коллежимизда ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлганлар кутубхонага келиб, ушбу китоблардан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Коллеж кутубхонаси вакиллари совға қилинган ва Ал Хоразмий ватани бўлган Ўзбекистон тарихи ва маданиятини ўзида акс эттирувчи ноёб китоблар талабалар ўртасида катта қизиқиш уйғотишига ишонч билдирилди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги