Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия ҳарбий делегациясининг ташрифи

2020-10-27 | Хавфсизлик соҳаси

Бугун Туркия Республикаси мудофаа вазири, армия генерали Хулуси Акар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Мудофаа вазирлигида фахрий қоровул иштирокида меҳмонларни расмий кутиб олиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.
 
Шундан сўнг қардош халқ ҳарбий делегацияси шарафига Мудофаа вазирлигида қабул уюштирилиб, музокаралар давом эттирилди. Музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ва Туркия Республикаси мудофаа вазири, армия генерали Хулуси Акар мамлакатларимизни бир-бири билан чамбарчарс боғлаб турувчи жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Дини, тили, тарихий урф-одатлари бир бу икки халқнинг дўстона муносабатлари бундан кейин ҳам янада мустаҳкамланиб боришига ишонч билдиришди.
 
Музокара давомида мудофаа вазирлари давлат раҳбарларининг Ўзбекистонга ва Туркияга амалий ташрифлари давомида эришилган натижаларга, шунингдек, ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.
 
Музокаралардан сўнг икки давлат Мудофаа вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзоладилар.
 
Учрашув якунида Баҳодир Қурбонов ва Хулуси Акар икки давлат маданиятини акс эттирувчи эсдалик совғаларини топширдилар.
 
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти

Манба: ЎзА

Поделиться