Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжонда «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзолари иштирокида “Ўзбек тили байрами" куни нишонланди

2020-10-27 | Маданият

БОКУ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасида «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзолари ва Озарбайжонда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида “Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан онлайн адабий-бадиий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир аввалида иштирокчиларга ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, жорий йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясида ўзбек тилида илгари сурган ташаббуслари алоҳида эътироф этилди.

Анжуманда “Ўзбек тили дўстлари” клуби аъзолари Ўзбекистон маданияти ва тарихи ҳақида илиқ фикр-мулоҳазалар билдирди.

Алмаз Ульвий Биннатова, профессор, филология фанлари доктори (Озарбайжон):

— Қардош ўзбек халқини "Ўзбек тили байрами" куни билан чин қалбимдан табриклайман. Тил инсонларни бир миллат сифатида бирлаштиради. Ўзбекистонда 21 октябрь санаси ўзбек тили байрами куни деб белгилангани қувонарли.

Акиф Азалп Багиров, филология бўйича фалсафа доктори (Озарбайжон):

— Жорий йилда илк бор ўзбек тили куни кенг миқёсда тантана қилинди. Бу байрам нафақат Ўзбекистон, балки хорижда, хусусан, Озарбайжондаги «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзолари ва ўзбек адабиёти мухлислари томонидан мамнуният билан қарши олинди.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва ўзбек тилининг Озарбайжондаги мухлислари номидан ўзбек халқини миллат бирлиги тимсоли бўлган ушбу байрам билан муборакбод этаман. Ўзбек тили байрами кунини мамлакат миқёсида кенг нишонлашдек интилиш Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга ошди. Мамлакатда ўзбек тили нуфузи ва мавқеини янада юксалтириш бўйича тарихий аҳамиятга эга ишлар бошланганидан беҳад хурсандмиз.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться