Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТнинг Саноат тараққиёти ташкилоти бош директори Ўзбекистон билан ривожланиб бораётган муносабатларни юқори баҳолади

2020-10-27 | Иқтисодиёт

ВЕНА, 27 октябрь. /  «Дунё» AА /. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев БМТ Саноат тараққиёти ташкилоти (ЮНИДО) бош директори Ли Йонгга Ўзбекистон Республикасининг ЮНИДО ҳузуридаги доимий вакили сифатида ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Халқаро ташкилот бош директори суҳбат давомида сўнгги йилларда ЮНИДО билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади.

Ли Йонгнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ЮНИДО билан ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очмоқда. Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган турли лойиҳалар, хусусан, барқарор инфратузилмани яратиш, универсал ва барқарор саноатлаштиришни тарғиб қилиш соҳасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

ЮНИДО билан Ўзбекистон ўртасида манзилли ва аниқ йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда юқори даражадаги ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.

ЮНИДО барқарор тадбиркорликни ривожлантириш, экспортга йўналтирилган савдо, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш, инкубатор корхоналарини қуриш ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамда мамлакатдаги турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали ўз фаолиятини фаол равишда кенгайтираётгани таъкидланди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон билан ЮНИДО ўртасида келгусидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация лойиҳасини тайёрлаш жараёни ва у бўйича ҳаракатлар режаси ижроси натижаларини юқори баҳолади.

Таъкидланганидек, ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши яқин келажакдаги ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш ва икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш имконини беради.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться