Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой элчиси билан ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

2020-10-24 | Технологиялар

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазири Шуҳрат Содиқов кеча Хитойнинг Ўзбекистондаги Элчиси Сзян Ян хоним билан онлайн мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазирлиги манбасига кўра,  вазир Хитой халқ Республикаси Ўзбекистон Республикаси учун энг муҳим шерикларидан бири эканлигини ва давлатларимиз ўртасида турли иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик олиб борилиб, жумладан ахборот технологиялари соҳасида ҳам етарли тажриба алмашилганини таъкидлади.

Сзян Ян хоним, ўз навбатида мамлакатларимиз ўртасида олиб борилаётган самарали ҳамкорликка ҳамда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга айниқса ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди.

Шу билан бирга, учрашув чоғида электрон ҳукумат, ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IТ таълим ва энг янги технологияларни жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболдаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Онлайн мулоқот давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни яна-да ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться