Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти ва Эрон вице-президенти қўшма инновация дастурларини амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар

2022-07-20 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Сорена Сатторийни қабул қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Фан, инновация ва технологиялар соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида Сорена Сатторий давлатимиз раҳбарига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Кейинги йилларда икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувларнинг фаоллашуви кузатилаётганини мамнуният билан қайд этилди. Савдо кўрсаткичлари ва кооперация лойиҳалари сони ҳам ортиб бормоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш 73 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 22 фоизга ошди.

Қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш борасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, изланиш ишлари ва венчур ташаббусларини молиялаштиришга хусусий секторни жалб қилиш, олий таълим муассасалари ўртасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш, био- ва нанотехнологиялар, IT соҳаларида, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.

Келажакда, шу жумладан бўлажак Ўзбекистон-Эрон инновация форуми ва ишбилармонлик тадбирлари доирасида қабул қилинадиган қўшма қарорлар ва имзоланадиган битимларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться