Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Терма жамоамиз аъзоси Нигора Сувонова 6 та олтин медалга эга бўлди

2022-07-25 | Спорт

Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медал қўлга киритишди

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 5 нафар атлетимиз супачага чиқишди. Қувонарлиси, уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилдилар.

Иқтидорли вакилаларимиздан бири Нигора Сувонова -81 кг вазн тоифасида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида барча йўналишлар билан ҳисоблаганда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлди. Ўсмирлар:

-81 кг вазн тоифасида Нигора Сувонова барча йўналишларда 3та олтин медал билан 1 ўринни эгаллади
– 212 (95+117) кг, +102 кг вазн тоифасида Нурбол Абдурашидов 3та кумуш медални қўлга киритди – 316 кг (145+171) кг,
 
+81 кг вазн тоифасида Хушноза Холиқова барча йўналишларда совриндор бўлди, 3та бронза – 185 (95+104) кг. Ёшлар:
 
-81 кг вазн тоифасида Нигора Сувонова бу гал ҳам барча йўналишларда, яъни даст кўтариш машқида, силтаб кўтариш машқида ҳамда иккикураш натижасига кўра 1 ўринни эгаллади
– 212 (95+117) кг. дастурларда аввалроқ, ёшлар ўртасида -102 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов 3та олтин, Қудратбек Салимжонов 2та бронза медални қўлга киритган эди. Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасида Қудратбек Салимжонов 3та кумуш медални ўз номига ёздириб қўйди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться