Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон вице-президенти Сурен Сатторий Инновацион ривожланиш вазири билан учрашди

2022-07-20 | Инновация

Эрон Ислом Республикасининг Илм-фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сурен Сатторий бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди. С. Сатторийни аэропортда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов кутиб олди.

Сурен Сатторийнинг Ўзбекистонга ташрифи илм-фан, инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, у Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги INNO технопарки фаолияти билан танишди. Сурен Сатторий ва делегация аъзолари замонавий махсус техник воситалар билан таъминланган биотехнологик лаборатория, ишлаб чиқариш ўқув цехи, тупроқ унумдорлигини таҳлил қилиш лабораторияси, товуш лабораторияси, робототехника, стандартлаштириш хоналари билан танишди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан бўлиб ўтган учрашувда Сурен Сатторий Эрон ва Ўзбекистон ўртасида биотехнологиялар соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласига алоҳида урғу берди.

– Икки мамлакатнинг биотехнологиялар соҳасида эришган ютуқлари, муштарак қарашлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка бўлган интилиши алоҳида эътиборга молик, – деди Эрон вице-президенти. – Биз биотехнология соҳасидаги стартап ва илмий лойиҳаларни молиялаштириш орқали олимларимизнинг биргаликда илмий ишлар билан шуғулланишлари, шунингдек, илмий ишлар натижаларини тижоратлаштиришлари учун шароит яратиб бериш орқали стартап лойиҳалар доирасида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини оширишга тайёрмиз. Бу соҳага инвестиция киритилиши ҳар икки давлат манфаатларига мос тарзда инновацион тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонаман.

Ўз навбатида Иброҳим Абдураҳмонов март ойида Эронга амалга оширган сафари натижасида Эроннинг илмий ва инновацион соҳаларда фаолият юритаётган 20 дан ортиқ компаниялари, илмий тадқиқот муассасалари, инновацион инфратузилма объектлари билан ҳамкорлик ўрнатилганини ва С. Сатторийнинг Ўзбекистонга ташрифи мана шу ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятини беришини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси делегациясининг жорий йилнинг 14–17 март кунлари Эрон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Эрон Фан ва технологиялар бўйича вице-президенти аппарати ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Мазкур ташриф доирасида 25 та, жумладан Эрон давлат идоралари билан 7 та, илмий ташкилотлар билан 3 та ҳамда хусусий компаниялар билан 15 та учрашувлар ўтказилиб, илғор тажрибаларини ўрганиш ва янги технологияларни трансфер қилиш бўйича келишувларга эришилган.

Эрон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан ва технологиялар бўйича Вице-президенти С. Сатторийнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида жорий йилнинг 20 июль куни Эроннинг Фан, тадқиқотлар ва технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистон-Эрон фан ва инновация форуми» ўтказилади. Мазкур форум доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги биносининг кўргазмалар залида «Ўзбекистон ва Эрон инновацион компаниялари ва стартаплари маҳсулотлари кўргазмаси» ташкил этилади. Унда икки мамлакат корхона ва ташкилотларининг инновацион ишланма ва маҳсулотлари намойиш этилади.

Мазкур кўргазмада Эрон томонидан тиббиёт, чорвачилик, озиқ-овқат ва бошқа турли хил соҳаларда фаолият юритувчи 35 та етакчи инновацион компаниялар ўзларининг инновацион маҳсулот ва лойиҳалари билан қатнашади. Ўзбекистон ва Эрон мамлакатларининг ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тиббиёт, ахборот технологиялари ва озиқ овқат саноати каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Кўргазма доирасида икки мамлакат ишбилармон вакиллари ўртасида “B2B” учрашувлар ташкил этилади.

Эрон Фан, технология ва инновациялар бўйича вице-президенти С. Сатторийнинг республикамизга расмий ташрифи ўзаро ҳамкорлик алоқаларимизнинг амалий механизмларини кучайтиришга ҳамда келгусида инновацион фаолиятнинг истиқболли йўналишларида янги келишувларга эришишга имкон беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться