Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Яшил макон” миллий лойиҳасининг амалга ошириш жараёни БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги мунозаралари иштирокчиларига тақдим этилди

2022-07-21 | Экология

Кеча Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг “Табиат лаҳзаси” деб номланган юқори даражадаги мунозаралари бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош Ассамблея раиси Абдулла Шаҳид, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Бош котибнинг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад, ЮНЕП ижрочи директори Ингер Андерсен, БМТ ихтисослаштирилган тузилмаларининг бошқа юқори мартабали вакиллари, аъзо давлатлар делегациялари, ёшлар ташкилотлари ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди.

Мунозара давомида иштирокчилар иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг йўқолиши, ерларнинг деградацияси, ҳавонинг ифлосланиши, шунингдек, иррационал истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ таҳдидларига қарши самарали кураш ҳақида фикр алмашди.

Бош котиб Антониу Гутерриш иштирокчиларга йўллаган видеомурожаатида атроф-муҳит ҳолати тез ёмонлашаётгани, ўсимлик ва ҳайвонларнинг миллионлаб турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турганини айтди. У мазкур йўқотишларнинг асосий сабаби сифатида глобал озиқ-овқат тизимини кўрсатди. “Ер юзасининг тўртдан уч қисми ва океаннинг учдан икки қисми инсон фаолиятининг салбий таъсирига учраган. Ернинг таназзулга учраши сайёрадаги 3,2 миллиард одамнинг аҳволида ўз ифодасини топмоқда”,  деди БМТ Бош котиби. Унинг фикрича, табиатга муносабатни ўзгартириш ва қуруқ ваъдалардан қочиш керак.

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов мамлакатимизда экологик фаровонликни таъминлаш, биохилма-хилликни сақлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

2030 йилгача бўлган даврда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ўзбекистоннинг 2021 йил май ойида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси билан қўллаб-қувватланган Оролбўйида экологик ва технологик инновациялар зонасини ташкил этиш ташаббусини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари қайд этилди.

Шаҳарларнинг яшил майдонларини 8 фоиздан 30 фоизга етказиш мақсадида беш йил давомида 1 миллиард туп дарахт экиш бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишнинг бориши ҳақида маълумот берилди. Мазкур кенг кўламли дастур мамлакатимизнинг Париж келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига салмоқли ҳисса қўшиб, ҳаво ва ер сифатини яхшилашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. 2021 йил август ойидан буён “Яшил макон” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 213 миллион тупга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилгани қайд этилди.

Ўзбекистоннинг иқлим инқирози оқибатларини бартараф этиш бўйича комплекс ва изчил ёндашувни янада рағбатлантириш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг экологик вазифаларини ҳал этишда халқаро ҳамкорлар ва БМТ билан алоқаларни чуқурлаштиришга содиқлиги тасдиқланди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться