Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Икки томонлама, ўзаро манфаатли учрашув бўлиб ўтди

2019-03-07 | Иқтисодиёт

Бугун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияси ишчи органлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинлар олиб боришди.

Тадбирда, шунингдек, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, муассасалари, тармоқ компаниялари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувнинг бошланишида иштирокчиларни Ботир Хўжаев ва Максим Орешкинлар қутлашаркан, 2018 йил икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида янгича қадам ташланганлигини алоҳида қайд этишди.

2018 йилнинг якуни бўйича Ўзбекистон билан Россия давлати ўртасида товар айирбошлаш 5,73 млрд. доллар (+21,2%), шу жумладан: экспорт - 2,19 млрд. доллар (+8,6%), импорт - 3,54 млрд.доллар (+30,6%)ни ташкил этди.

2019 йилнинг январь-февраль ойида эса товар айирбошлаш 877,4 млн. доллар(+1,7%), шу жумладан: экспорт - 301,5 млн. доллар (+70,1%), импорт - 576,0 млн.доллар (-16,0%)ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов ва Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.Камкинлар ўз чиқишларида шу йилнинг 6 мартида бўлиб ўтган учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида муҳокама қилишганликларини таъкидлаб ўтишди.

Агросаноат мажмуаси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қабул қилинадиган чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси томонидан қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Хўжаев ҳамда Россия Федерацияси томонидан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.Левин сўзга чиқди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари И.Неъматов ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси В.Тюрденевлар ушбу тадбир юзасидан ўз фикрларини баён этишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться