Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасида ишга жойлаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган квоталар оширилди

2019-03-20 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Меморандумга асосан Ўзбекистон фуқаролари Кореяда 2007 йилдан буён “Эркин ёллаш тизими” орқали ишга жойлаштириб келинади.

Корея Ҳукумати ҳар йили хорижий ишчи кучини жалб этиш учун давлатлар кесимида квоталарни белгилайди. Шунга мувофиқ, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги 2018 йилда амалга оширилган ишлар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини юксак баҳолаб, икки томонлама самарали ҳамкорлик сифатида 2019 йил учун мўлжалланган квоталар сонини 3200 тага оширди (2018 йилда квоталар сони 3100 та эди).

Ўтган йиллар давомида ушбу тизим орқали 31628 нафар юртдошимиз иш билан таъминланган. Бундан асосий мақсад Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларимиз Ўзбекистонга қайтиб келгач, уларнинг хорижда эгаллаган билим ва кўникмаларини Ўзбекистон амалиётига тадбиқ этишдан иборатдир.

Ҳозирги вақтда “Эркин ёллаш тизими” орқали Корея Республикаси 16 давлатдан ишчи кучини жалб қилади. Корея Республикасида ишга жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат қилиш муддати 4 йилу 10 ойгача бўлган муддатни ташкил этади. 2019 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасида ишга жойлаштириш жараёни изчил давом этмоқда.

Ушбу квоталанган иш ўрниларини тўлиқ қамраб олиш учун Корея иш берувчиларига тақдим этиладиган мавжуд номзодларнинг заҳираланган сони бугунги кунда 4980 нафарни, шулардан ишлаб чиқариш соҳасига 4800 нафарни ва хизмат кўрсатиш соҳасига 180 нафарни ташкил этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться