Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бишкек шаҳридаги учрашув
2019-03-21 | Сиёсат
2019 йил 20 март куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Элчиси Комил Рашидов Қирғизистон Республикаси Миллий ёзувчилар уюшмаси раиси Нурланбек Қалибеков билан учрашди.
Элчи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номидан «Шарқ юлдузи» журналининг қирғизистонлик ёзувчи ва шоирлар ижодига бағишланган сонини топширди.
Нашр 2018 йилда Бишкек ва Ўш шаҳарларида бўлиб ўтган «Ўзбек ва қирғиз адабиёти – дўстлик адабиёти» номли қўшма тадбирда Ўзбекистон ва Қирғизистон ёзувчилар уюшмалари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ тайёрланган.
Қардош адабиётлар ўртасидаги анъанавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг «Ала-Тоо» журналининг бир сони ўзбек ёзувчи ва шоирлари ижодига бағишланган эди.
Учрашув давомида 2019 йилда ижодий уюшмалар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, хусусан, 22 май куни Андижонда ва 19 июнь куни Ўшда «Адабий дўстлик – абадий дўстлик» ижодий кечаларини ўтказишга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги