Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Иккинчи Маслаҳат учрашувини ёритиш учун ОАВ вакилларини аккредитация қилиш тўғрисида

2019-03-18 | Сиёсат

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Иккинчи Маслаҳат учрашувини ёритиш учун ОАВ вакилларини аккредитация қилиш тўғрисида

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Иккинчи Маслаҳат учрашувини ёритишни истаган маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари Ташқи ишлар вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:
1. манфаатдор оммавий ахборот воситаси раҳбарининг Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ёки консуллик ваколатхоналари ёки Ўзбекистон Республикаси ТИВда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналар орқали ўз мухбирини аккредитация қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига мурожаатнома хати (маҳаллий ОАВ вакиллари ТИВга тўғридан-тўғри мурожаат қиладилар);
2. манфаатдор оммавий ахборот воситаси тўғрисида маълумотнома-ахборот;
3. мухбирнинг таржимайи ҳоли ва паспорт нусхаси;
4. аккредитация қилинадиган мухбирнинг 300х400 дпи ҳажмдаги фотосурати (юқори сифатда, қатъий тўғрига қараган ҳолда, оқ ёки кўк фонда);
5. тўлдирилган анкета.
(юқорида санаб ўтилган ҳужжатларнинг электрон нусхасини ca2019@mfa.uz электрон почта манзилига жўнатишингизни сўраймиз)
Аккредитация учун ОАВ вакилларидан аризалар 2019-йилнинг 5-апрел Тошкент вақти билан соат 18:00 гача қабул қилинади.
Белгиланган муддатдан сўнг, шунингдек, кўрсатилган маълумотларсиз жўнатилган ёки фотосурат ва анкета илова қилинмаган аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Иккинчи Маслаҳат учрашувини ёритишда иштирок этиш учун хорижий ОАВнинг топширган аризалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уларнинг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномасисиз Ўзбекистонга ташриф буюриш ва профессионал фаолияти билан шуғулланиш учун асос бўла олмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться