Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув

2019-08-08 | Сиёсат

2019 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида “Толибон” ҳаракатининг Доҳа шаҳридаги сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Ахунд бошчилигидаги Ҳаракат вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида мамлакатда тинч сиёсий жараёнларни илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
 
Мулла Бародар Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга доимий эътибор қаратаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари туфайли Афғонистон муаммоси яна жаҳон ҳамжамияти диққат марказига тушганини алоҳида қайд этди.
 
“Толибон” ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. Мазкур тадбирнинг Афғонистондаги ҳозирги реал вазият нуқтайи назаридан ўз вақтида ташкиллаштирилаётгани ва долзарблиги қайд этилди ва Ўзбекистон томонининг мазкур учрашувни ўтказиш учун зарур шароитлар яратиб беришга тайёрлиги учун миннатдорлик изҳор этди.
 
Музокаралар чоғида афғон халқининг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва ўз келажагини қуриш ҳуқуқи яна бир бор таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться