Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Брест ўлкаси Бухоро ва Сирдарё вилоятлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ниятида

2019-07-29 | Жамият

Минск шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон – Беларусь I ҳудудлараро форуми доирасида Брест вилояти вакиллари Бухоро ва Сирдарё вилоятлари мутасаддилари билан ҳамкорликка доир битим имзолашга эришиш ниятида.

Бу ҳақда Брест вилояти ҳокимлиги Иқтисодий ишлар қўмитасининг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициявий фаолият бошқармаси мутасаддилари маълум қилди, дейилади “БелТА“ ахборот агентлиги хабарида.

Қайд этилишича, вилоятлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликка оид битим 30 июль куни имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, музокаралар чоғида Брест вилоятининг “Брестмясомолпром“, Беларусь Савдо-саноат палатаси, Брест илмий-техникавий парки вакиллари ҳам ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда Брест вилоятининг мамлакатимиз ҳудудлари билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 2017 йилга нисбатан 175 фоизга ортган. Жорий йилнинг январь – май ойлари давомида ўзаро савдо айланмаси ҳажми 14,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Манба: ЎзА

Поделиться