Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган шаҳрида ТИВнинг йиғилиши бўлиб ўтди

2019-08-08 | Сиёсат

2019 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Наманган вилояти ҳокимиятида мазкур ҳудудда хорижий шериклар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши жараёнига бағишланган сайёр йиғилиш ўтказди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимияти раҳбарияти, алоқадор вазирлик ва идораларнинг минтақадаги бошқармалари масъул ходимлари ҳамда вилоятга бириктирилган Ўзбекистоннинг Австрия, Бельгия, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Эрон, Франция, Ҳиндистон, Италия, Кувайт, Корея Республикаси, Миср, Озарбайжон, Покистон, Россия, Сингапур, Туркия ва Ўмондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда дипломатик ваколатхоналар кўмагида ишлаб чиқилган ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига сафари чоғида (2019 йил 28 февраль - 1 март) тақдим қилинган инвестиция лойиҳаларининг ҳамда “Doing Business with Namangan" Халқаро инвестиция форуми (2019 йил 7-8 июль) якунларига кўра эришилган келишувларнинг бажарилиши мониторинг қилинди, минтақа саноатининг турли соҳаларига инвестиция жалб қилишнинг истиқболли йўналишлари ҳар томонлама ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарининг фаолияти якунлари танқидий кўриб чиқилди, раҳбарларининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича уларга юкланган топшириқларни бажариш тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди, мавжуд муаммоли масалалар ва уларни ҳал қилиш йўллари батафсил таҳлил қилинди.
 Элчилар жорий йилнинг 5-8 август кунлари Наманганда бўлиб турган вақтларида бажарилган ишлар ва ишлаб чиқилган янги лойиҳалар тўғрисида ҳам ҳисобат бердилар.

Йиғилиш якунида хориждаги дипломатик муассасаларимизнинг аввал ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, мамлакат раҳбариятининг топшириқларини ўз вақтида бажаришга ҳамда янги чет эл инвесторларини жалб қилишга йўналтирилган ишларини фаоллаштириш буюрилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться