Бугун Минск шаҳрида: Ўзбекистон – Беларусь ҳудудлараро форуми, Ўзбекистон маданияти кунлари, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлайди.
Унда икки мамлакат вилоятлари, парламент, вазирлик ва идоралари вакиллари, ишбилармон доиралар иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси делегациясига Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилик қилади.
Икки мамлакат олий таълим муассасалари педагог кадрлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишлар, ҳамкорликка доир музокаралар ҳам шу кунларда ташкил этилади. Унда мамлакатимизнинг қатор олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этади.
Беларусда ўтадиган муҳим тантаналардан яна бири сифатида буюк шоир ва мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратларининг бюсти очилиши кутилмоқда.
Манба: ЎзА