Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг Вашингтон шаҳридаги учрашувлари тўғрисида

2019-10-02 | Сиёсат

2019 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташрифи доирасида Вашингтон шаҳрида музокаралар ўтказди.

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг янги тайинлангани ўринбосари Мэтт Поттингер билан қисқа учрашув бўлиб ўтди. У Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича мамлакатининг саъй-ҳаракатларини мунтазам қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик сўзларини етказишни сўради.

Таъкидланганидек, Вашингтон Президент Дональд Трампнинг Жанубий Осиёдаги стратегиясини амалга ошириш, жумладан Марказий Осиёдаги минтақавий савдо-иқтисодий ва инфратузилма жараёнларига Афғонистонни фаол жалб қилишда Ўзбекистонни ишончли ва асосий шерик деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртис билан ҳам музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган “C5+1” вазирлар учрашувининг мазкур шаклдаги ҳамкорликнинг зарур эканлигини яна бир бор тасдиқлаган самарали якунлари мамнуният билан таъкидланди.

Лиза Кёртис Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва ишонч муҳитини мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг фаол позициясини алоҳида қайд этди. У Ўзбекистоннинг Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан аёллар ва болаларни қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларини олқишлади ҳамда мазкур масала бўйича кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.

Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг бошқа масалалари жумладан сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманатар алоқаларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться