Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сурхондарё ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
2019-12-05 | Жамият
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тадбиркорларни ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш билан боғлиқ механизмларни таклиф қилиш мақсадида ҳудудларда бандлик, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси ҳамда оилавий тадбиркорлик соҳалари бўйича семинарлар ташкил этмоқда.
Навбатдаги манзиллар Сурхондарё ҳамда Наманган вилоятлари бўлди.
Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ўтказилган учрашувда тумандаги 40 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорлар учун давлат томонидан бериладиган имтиёзлар тўғрисида, жумладан, “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлатириш” ҳудудий жамғармаси маблағлари томонидан ажатиладиган микрекредитлар тўғрисида, “Ёшлар келажагимиз” жамғарамаси маблағлари ҳисобидан, “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастурида тадибркорликни ривожлантириш учун берилган имтиёзлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги 2019 йил 9 июлдаги 566 сонли қарори тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, квота сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган иш берувчиларга тақдим этиладиган субсидиялар, ишсиз фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлат рўйхатидан ўтишга субсидиялар, иш берувчиларга ҳодимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун бериладиган субсидиялар тўғрисида ҳам батафсил тўхтаб ўтилди.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлат рўйхатидан ўтиш учун 10 га яқин ишсиз фуқароларга субсидиялар ажратилиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Наманган вилоятида шу кунгача бўлиб ўтган семинарлар давомида 155 та тадбикорлик субъектлари иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун бўш турган биноларга эҳтиёж мавжудлиги, тижорат банкларидан кредит олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келаётгани сингари масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Куни кеча Уйчи туманида ўтказилган семинарда ҳам айни масалалар бўйича тадбиркорлар билан учрашилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги