Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

2019-12-10 | Сиёсат

2019 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Джон МакГрегор билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда  Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, мигрантларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, мазкур йўналишда Миллий комиссиянинг 2020 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Жумладан, 2020 йилда одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мигрантларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича дастур ишлаб чиқишга келишиб олинди. Дастурда ушбу йўналишларда миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, бу борадаги ташкилий-маъмурий чоралар, соҳада кадрлар тайёрлаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид аниқ вазифалар белгиланиши назарда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться