Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда “Инсон ва саломатлик” VI республика конгресси бошланди

2019-04-17 | Соғлиқни сақлаш

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу боис ҳам юртимиздаги тиббиёт муассасаларида энг мукаммал ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, тиббий хизмат сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилаётир. Бу борада босқичма-босқич амалга оширилаётган дастурларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Жойларда ихтисослаштирилган шифо масканлари фаолияти йўлга қўйилиб, жаҳон андозалари даражасидаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги хасталикка аниқ ташхис қўйилиб, самарали муолажа қилиш имконини беряпти.
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси каби мамлакатларнинг тиббиёт соҳаси мутахассислари, профессорлар иштирок этди.
 
Халқаро доирада ўтказилган анжуманнинг асосий мақсади ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий услубларини кундалик амалиётга татбиқ этиш, шифокорларнинг ўзаро билим алмашишига имкон яратишдир. Иштирокчилар кардиология, антибиотикотерапия, гастроэнтрология, неврология, акушер-гинекология, педиатрия ва эндокринологиядаги мураккаб касалликларни эрта аниқлаш, даволаш юзасидан фикр алмашди.
 
Шунингдек, конгресс давомида янги, замонавий дори воситалари, тиббиёт ускуналари, тиббиётга оид нашрлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда мамлакатимиз ва хорижий фармацевтика компанияларининг янги ишланмалари билан танишиш, инновацион дори воситалари, уларнинг самарадорлиги ва қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилди.
 

Б.Мелиқулова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться