Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоийда Ўзбекистон-Хитой қўшма тиббий технологик парки очилиши муҳокама қилинди

2019-04-26 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида 25 апрель куни Инновацион ривожланиш вазири академик Иброҳим Абдураҳмонов ва Хитой Фанлар академиясининг Шанхай фармакология институти раҳбари профессор Жингшан Шен ўртасида Аҳдлашув баённомаси имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра Хитойнинг “TOPHARMAN&VIGONVITA&CADDDC-CAS” консорциуми билан Ўзбекистонда турли дори воситаларининг субстанцияларини синтез қилиш бўйича йирик технологик платформа очишга келишилди. Бугунги кунда фармацевтика cубстанцияларини ишлаб чиқарилиши учун зарур инфратузилмаларни ташкил қилиш юртимиз фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлгани боис бу платформанинг яратилиши соҳанинг ривожланишига, импорт ўрнини босувчи дори препаратларини арзон нархларда истеъмолчиларга етказиб беришга, экспорт маҳсулотларининг сонини оширишга хизмат қилади.

– Шу пайтгача Ўзбекистонда дори препаратларининг асосий субстанциялари хориждан олиб кирилмоқда, – дейди И. Абдураҳмонов. – Шу сабабли бизда субстанциялар синтезини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозир Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институтида ва Ўсимлик моддалари кимёси институтида дори воситаларининг субстанцияларини олиш бўйича ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, бироқ айнан субстанцияларнинг синтезини амалга ошириш имконияти бўлмаган.

Дори препаратлари субстанциялари синтези билан шуғулланувчи Ўзбекистон-Хитой тиббий технологик паркини Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бошланғич тўғридан тўғри инвестиция миқдори муҳокама қилинмоқда.

Фармацевтик субстанция бу муайян дори воситасини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, амалдаги стандартларга мос келган ҳолда ишлаб чиқариладиган биологик нуқтаи назардан фаол моддадир. Келишувлар натижасида, қатор дори воситаларининг субстанциясини синтез қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши кутилмоқда. Бунда кимё ва фармацевтика соҳаларидаги энг сўнгги технологиялардан фойдаланилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться