Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда
2020-03-18 | Соғлиқни сақлаш
Ҳозирги кунда бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 вируси сабабли 2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилганидан хабарингиз бор.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган барча таълим муассасалари, жумладан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Республика Олимпия захиралари мактаб-интернатлари, Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлар, ИБЎСМлар, БЎСМларидаги пуллик ва бепул тўгараклар, шунингдек, ёпиқ сузиш ҳавзаларидаги барча тўгараклар номуайян муддатга таътилга чиқарилган эди.
Шу сабабли спорт таълим муассасаларида карантин эълон қилиниб, спорт заллар, ўқиш хоналари ва сузиш ҳавзасидаги сувлар бўшатилиб дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги