Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркманистонга боришни режалаштираётган фуқаролар диққатига
2020-03-17 | Жамият
Туркманистоннинг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси Ўзбекистон томонига расман маълум қилишича, COVID-19 коронавирусининг кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида, барча мамлакатлар фуқаролари 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини фақат “Олат - Фарап автойўли" назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказилади, бунда янги турдаги коронавирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб этилади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркманистонга ташриф буюрмоқчи бўлган фуқароларга Туркманистон томонининг ушбу қарорини эътиборга олишни тавсия қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги